“SpaceX” компанияси асосчиси, америкалик тадбиркор Илон Маск 33 ёшли севган қизи хонанда Граймс билан муносабатларига нуқта қўйганини маълум қилди. Бу ҳақида Илон Маскнинг ўзи айтиб ўтган.
“Биз айрилдик, аммо ҳалигача бир-биримизни яхши кўрамиз, тез-тез кўришиб турамиз, муносабатларимиз жуда яхши. Менинг “SpaceX" ва “Тесла”даги ишим асосан Техасда бўлишимни ёки чел элда саёҳат қилишни талаб этади, унинг иши эса Лон-Анжелес билан боғлиқ”, деди 50 ёшли тадбиркор.
Жуфтлик ўз муносабатлари ҳақида 2018 йилнинг май ойида мағлум қилганди. Орадан икки йил вақт ўтиб уларнинг ўғил фарзандлари дунёга келди. Жуфтлик ўз фарзандларига Х Æ А-12 деб исм беришган. Болакай Илоннинг олтинчи, хонанда Граймснинг эса биринчи фарзанди.
Жуфтлик охирги марта жорий ой бошида “Мет Гала” маросимида бирга кўриниш берган эди. Уларнинг муносабатлари 3 йил давом этди. Шу тариқа Илон Маск дунёдаги энг бадавлат ва ёлғиз бўйдоқлардан бирига айланди.