Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Илон Маск триллионерлик мақомини йўқотмоқда

Илон Маск триллионерлик мақомини йўқотмоқда

Bloomberg миллиардерлар индексига кўра, Маскнинг бойлиги бир триллион доллардан пасайиб, 957 миллиард долларни ташкил этди. Бунга SpaceX компанияси акцияларининг қадрсизланиши сабаб бўлди.

Forbes журнали эса Маскни ҳали ҳам триллионер деб ҳисобламоқда ва унинг бойлигини 1,1 триллион долларга баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 июн куни SpaceX акциялари биржага чиқарилгандан сўнг, Маск тарихда бойлиги бир триллион доллардан ошган биринчи инсонга айланган эди.

Киритилди: 12:10 24.06.2026. Ўқилди: 1389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар