Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Илон Маск одамсимон роботлар ишлаб чиқарилишини эълон қилди

Илон Маск одамсимон роботлар ишлаб чиқарилишини эълон қилди

Tesla 2025 йилда одамсимон роботлар ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда компания асосчиси Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида маълум қилди.

«Келгуси йилда Tesla чиндан ҳам фойдали инсонсимон роботларга эга бўлади, бироқ Teslaнинг ички фойдаланиши учун уларнинг сони кам бўлади. 2026 йилда биз бошқа компаниялар учун оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга умид қиламиз», — деб ёзади тадбиркор.

Апрель ойида Маск Teslaнинг Optimus деб номланган роботи шу йил охиригача заводда ишга тушиши ва 2025 йил охиригача сотувга тайёр бўлиши мумкинлигини айтди.

Optimus прототипи 2022 йилда тақдим этилган.

Киритилди: 14:34 23.07.2024. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!