Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп, Гурлан, Хива ва Боғот тумани бўлимлари, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда, ЯТТ “Г.Ж.”, “D.B.” хусусий корхонаси, “X.D.” ва “A.T.” МЧЖларнинг савдо дўконларида 4 690 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 1 137 қути тамаки маҳсулотларининг сотувга қўйилганли аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Узун тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “K.B.” хусусий корхонаси савдо дўконидан 769 дона алкоголь ва 540 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.