Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

“Иккита бола етади”: ҳукумат туғилишни камайтирмоқчи

“Иккита бола етади”: ҳукумат туғилишни камайтирмоқчи

Аҳолиси 104 миллионга етган Мисрда ҳукумат Иккита етади деб номланган кампания орқали туғилишни камайтиришга эришмоқчи. Бу ҳақда Евроньюс хабар бермоқда.

Кампания доирасида аёллар кўпи билан иккита бола туғишга тарғиб қилинади.

Сув танқислиги, ишсизлик, касалхоналар ва мактабларнинг етишмаслиги сингари муаммоларга дуч келган Мисрда аҳоли йилига ўртача 2,6 миллионга кўпаймоқда.

Мисрга хавф солаётган иккита энг катта муаммо бу терроризм ва аҳолининг кўпайиши , деди мамлакат президенти Абдулфаттоҳ Сисий.

Аввал АҚШ ёрдамида оилани режалаштириш дастури амалга оширилган эди, бунинг натижасида 1976 йилда бир аёлга 5,6 бола тўғри келган бўлса, 2008 йилда бу кўрсаткич 3 нафарга тушди. Ҳукумат бу нисбатни янада камайтириш ниятида.

Киритилди: 09:39 23.02.2019. Ўқилди: 4115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!