Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Икки ёшли болакай тўққизинчи қаватдан тушиб кетиб, тирик қолди

Икки ёшли болакай тўққизинчи қаватдан тушиб кетиб, тирик қолди

Япониянинг Кавасаки шаҳрида икки ёшли болакай тўққизинчи қаватдан тушиб кетиб, тирик қолди. ТАСС хабарида гўдак тупроғи яқинда ағдарилган ўтлоқ устига тушгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, онаси қўшниникига чиққанида уйда ёлғиз қолган бола балконнинг деразасини очишни уддалаган ва ундаги панжара тўсиқ орасидан сирғалиб пастга тушиб кетган. Шу уйда яшовчи аёл ўтлоқда ётган гўдакни кўриб қолиб, зудлик билан “тез ёрдам” чақирган, боланинг фақат оёғи сингани айтилган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.​​

Manba: ЎзА

Киритилди: 10:02 26.10.2018. Ўқилди: 1339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!