Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Икки нафар футболчи зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинди

Икки нафар футболчи зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинди

Англия чемпионатида икки нафар футболчи зўрлашда гумон қилинмоқда.

АПЛнинг бир клубида ўйновчи икки нафар 19 ёшли футболчи зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинди, дея ёзмоқда The Sun. Улардан бири стадионда ушланган.

Тахминларга кўра, воқеа ўтган жума куни содир бўлган. Жабрланувчи воқеадан бир неча соат ўтиб, полицияга мурожаат қилган.

“Футболчилардан бири клуб стадионида эди. Полиция келди ва у билан гаплашмоқчи бўлди. Уни стадиондаги шахсий хонага олиб боришди, у ерда полиция футболчи билан гаплашди. У клубни бошқа шахс билан тарк этган ва ўша куни кечқурун полиция томонидан расман ҳибсга олинган”, — деди вазиятдан хабардор манба.

Бу футболчи тунни камерада ўтказди ва кейин сўроққа тутилди. Иккинчи гумондор эртаси куни қўлга олинди. Полиция маълумотларига кўра, иккала шахс ҳам гаров эвазига қўйиб юборилган.

Киритилди: 00:58 24.04.2024. Ўқилди: 2193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!