Одам савдоси қурбони бўлишнинг олди олинди.
Фарғона шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. муқаддам судланган фуқаро 2 нафар аёлни Россия Федерацияси пойтахтида фоҳишалик билан шуғулланиш орқали пул топишга қизиқтирган.
У аёлларга авиачипталарни ўз ҳисобидан олиб беришини айтиб, Москва шаҳрига етиб борганларидан сўнг, ишлаб топган маблағларининг ярмини бериб туришларини талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс аёлларни Москва шаҳрига юбораётган вақтида Фарғона халқаро аэропортида тўхтатилиб, унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.