Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ижодкор ўқитувчининг даври келди

A A A
Ижодкор ўқитувчининг даври келди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ХТБ томонидан 24-27-декабрь кунлари Очиқ дарслар ҳафталиги дея эълон қилинди. Бу эълон туманда фаолият юритаётган, қоғозбозликлардан чарчаб, ўз иқтидорини намойиш этишни истаган ижодкор ўқитувчилар учун катта имконият бўлса, мактаб ўқувчилари учун улкан байрам вазифасини ўтади.

Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактаб жамоаси ҳам бу хабарни хуш кайфият билан кутиб олди. Кўплаб очиқ дарслар ташкил этилиб, ота-оналар ҳам таклиф этилди.

Куни кеча шу мактабнинг математика фани ўқитувчиси, изланувчан устоз Каримова Роҳила томонидан 7-Д синфда геометрия фанидан ўтказилган очиқ дарс энг яхши дарслардан бири, дея эътироф этилди.

Бу ҳақида 248-мактабнинг тажрибали директори Исмоилова Зоҳида опа шундай деди: Дарсда шахсан ўзим иштирок этдим. Танланган мавзу ҳам қизиқарли бўлиб, у Учбурчаклар ҳақида теоремаларга доир масалалар , дея номланган. Дарс тўғри ташкил этилган. Ахборот-коммуникацион технологиялардан унумли фойдаланилган. Тарқатма материаллар ўқувчи ёшига ва дарс мавзусига тўғри келади. Ўқувчилар жуда ҳам фаол. Менга, айниқса, фаол ўқувчиларнингўз-ўзини баҳолаши ва рағбатлантирилиши ёқди. Бу каби танловлар кўпаяверсин. Ижодкор ўқитувчиларимизга омад тилаб қоламан .

Мирзо Улуғбек ХТБ томонидан кўплаб ажойиб ташаббуслар кўтарилмоқда. Алломалар ҳафталиги доирасида ўқувчилар ва ўқитувчилар буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижодидан етарлича билимга эга бўлиб бормоқдалар.

Бу каби ташаббуслар устозларнинг ўз устида ишлашига, пировардида, билимларини мустаҳкамлаб, ўзига бўлган ишонч туйғусини ошишида, ота-оналар олдида ҳам устоз қадрининг юксалишига хизмат қилмоқда.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 248-мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Феруза Салходжаева.

Киритилди: 12:39 27.12.2018. Ўқилди: 5331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда