Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ижарага берилган дарсликларни йўқотган ўқувчилар жарима тўлайдими?

Ижарага берилган дарсликларни йўқотган ўқувчилар жарима тўлайдими?

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бир қатор ҳамкор ташкилотларнинг 2014 йил 20 мартдаги “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қўшма қарори билан тасдиқланган низомда бу ҳақда тушунтириш берилган.

Унга кўра, низомнинг 51-бандида дарсликлар ёки ўқув методик қўлланмалардан (ЎМҚ) фойдаланиш усулидан қатъий назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарслик ёки ЎМҚлар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:

1-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг бир баравари миқдорида;

2-4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг икки баравари миқдорида;

5-9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

Киритилди: 07:15 26.05.2020. Ўқилди: 3000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!