Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Игуаин мавсум сўнгида фаолиятини якунлашини маълум қилди

Игуаин мавсум сўнгида фаолиятини якунлашини маълум қилди

Гонсало Игуаин тез орада футболчилик фаолиятини якунлайди.

«Интер Майами»нинг хабар беришича, 34 ёшли аргентиналик футболчи МЛСда мавсум якунлангач, фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Бу мавсумда ҳужумчи МЛСда 21 баҳсда 14та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Игуаин фаолияти давомида «Реал», «Ювентус», «Милан», «Наполи», «Челси», «Ривер Плейт» клубларида ўйнаган. 3 мартадан Испанияда ва Италия чемпионлигини қўлга киритган, Европа Лигасида ғолиб бўлган.

Шунингдек, Гонсало Аргентина миллий жамоаси сафида 75та ўйин ўтказиб, 31та гол урган. 2014 йилда жамоа билан жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борган.

«Интер Майами»нинг чемпионат якунигача 2та ўйини бор — «Орландо Сити» ва «Монреаль Импэкт» билан. Жамоа ҳозирда Шарқий конференцияда 7-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 23:44 04.10.2022. Ўқилди: 2172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!