Ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев фаолиятини яна “Пахтакор”да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси бўлган Игорь Сергеев бугун “Пахтакор” билан 2018 йил охиригача бўлган шартномага имзо чекди.
Маълумот учун, Сергеев ҳозирга қадар “Шерлар” билан уч бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиб, бир марта чемпионат тўпурарига айланган. Чемпионатларда “шерлар” учун 121 учрашувда 64 гол муаллифига айланган.
Эслатиб ўтамиз, Игорь Сергеев бир давра БААнинг “Ал-Дафра” клубида фаолият олиб борди.