Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев машғулотлар пайтида оёғининг тўпиқ қисмида ноқулайлик ҳис қилган.
Дастлабки тиббий диагностик ва клиник текширув хулосаларига кўра, ҳимоячимизнинг эски жароҳати безовта қилган ва унинг тикланиши учун 1 ойдан кўпроқ вақт талаб этилади. Шу сабабли, Йўлдошев Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслиги маълум бўлди.