Ҳусийлар (Ансоруллоҳ) Яман ғарбий соҳилида ва Таиз ҳудудида давом этаётган ҳужумлар ҳамда ҳарбий сафарбарликка жавобан, Ал-Муха ҳудудидаги "Саудия ҳарбий хизматчилари ва қурол-яроғ омборлари тўпланган жойлар"га қарши кенг кўламли ҳужум уюштирганликларини эълон қилдилар.
Гуруҳ маълумотига кўра, ҳужумда кўплаб баллистик ракеталар ва дронлардан фойдаланилган. Ҳусийлар ушбу зарба ҳарбий техника ва қурол-яроғга жиддий зарар етказганини, шунингдек, ўнлаб одамларнинг — жумладан, Саудия ҳарбий хизматчиларининг — ҳалок бўлиши ёки яраланишига сабаб бўлганини даъво қилмоқдалар.