Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳусийлар Исроил портидаги кемаларга ҳужум қилди

Ҳусийлар Исроил портидаги кемаларга ҳужум қилди

Яман ҳусийлари Ироқ исломий қаршилик ҳаракати билан бирга Исроилнинг Ҳайфа портидаги тўртта кемага ҳужум қилди. Бу ҳақда Аl Masirah хабар берди.

Ҳусийлар матбуот котиби Яҳё Сари иккита цемент ва иккита қуруқ товарларни ташувчи юк кемаси нишонга олинганини айтди. Бундан ташқари, Ўрта Ер денгизида Исроил портига йўл олган чорва ташувчи кемага зарба берилган.

Ҳужумларда дронлардан фойдаланилган. Ҳусийлар иккала операция ҳам муваффақиятли ўтгани ва “мақсадларга эришилгани”ни таъкидлаган. Ҳусийлар тижорат кемаларига қилинган ҳужумларни улар “босиб олинган Фаластин портларига ўтиш тақиқини бузганликлари” билан изоҳлаган.

АҚШ Марказий қўмондонлиги сўнгги 24 соат ичида Қизил денгизда учта ҳусий дрони йўқ қилинганини айтган. Шунингдек, Ямандан учта баллистик ракета учирилгани қайд этилган. Бироқ ҳеч қандай кема ёки тижорат кемалари зарар кўрмагани айтилмоқда.

Қизил денгиз, Адан кўрфази ва Боб ал-Мандеб бўғозидаги кемаларга ҳусийлар ҳужуми 2023 йилнинг ноябрь ойидан бери содир бўлмоқда. Улар АҚШ, Буюк Британия ва Исроил билан боғлиқ кемалар нишонга олинишини маълум қилган. Ҳусийлар шу тариқа Исроил билан урушда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини қўллаб-қувватламоқда. АҚШ ва Буюк Британия 2024 йил бошидан буён Яманга жавоб зарбаларини бериб келмоқда.

Киритилди: 20:04 23.06.2024. Ўқилди: 1107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!