Яман ҳусийлари Қизил денгизда Британиянинг нефт танкери Andromeda Starга ракеталар билан ҳужум қилганликларини, шунингдек, Американинг MQ-9 учувчисиз самолётини уриб туширганликларини айтди.
“Ансор Аллоҳ” ҳаракатининг ҳарбий вакили Яҳё Сари амалга оширилган операциялар ҳақида маълум қилди, дея хабар беради “РИА Новости”.