Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 377 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Ғазо маркази, Жабалия ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 42409 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Фаластин шаҳарларида катта рейдлар ўтказмоқда. Кичик ёшли қиз ва бир йигит ҳалок бўлди. Наблусда жанглар кетмоқда.
▪️Ал-Қассам бригадалари Жабалия лагерида босқинчилар бўлган бинони портлатиб юборди.
▪️Ҳизбуллоҳ Кирят Шмона, Ҳайфа ва Сафадга ракета ҳужумларини уюштирди. Лабун чегарасида иккита "Меркава" танки йўқ қилинди.
▪️Босқинчи ҳаво кучлари Ливаннинг Баалбек ва Бекадаги Ал-Қаср, Саййид Али ва Гермаш шаҳарларига ҳужум қилди.
▪️АҚШ ва Буюк Британия биринчи марта B2 Spirit бомбардимончи самолётларидан фойдаланган ҳолда Яман пойтахтига 9 марта зарба берди.
▪️Ҳусийлар: Америка ўз тажовузи учун бадал тўлайди, бизнинг Ғазо ва Ливанга нисбатан позициямиз эса ўзгаришсиз қолмоқда.
▪️Сурия ОАВ: Исроил Латакия шаҳрига зарбалар берди.
▪️БМТнинг Ливандаги муваққат кучлари: Тинчликпарварларимиз яна Ливан жанубида Исроил танкидан тўғридан-тўғри ўққа тутилди.
▪️Ироқ қаршилик кучлари дронлар ёрдамида Ум Рашрашга (Эилат - ибронийча) ҳужум қилди.