“Манчестер Сити”нинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан ҳисобланган Йошко Гвардиол клубини ўзгартиришга тайёр.
24 ёшли хорватиялик футболчи Бундеслигага қайтишни истамоқда. Уни Германия чемпиони “Бавария”га ўтиш варианти жуда қизиқтиряпти.
Бу ҳақда Bild ва Bayern & Germany нашрлари журналистлари маълумот тарқатди.
Қолаверса, Йошко Гвардиолнинг атрофидаги мутахассислар ҳам уни Мюнхенга кўчиб ўтишга ундамоқда.
“Бавария” Гвардиолга жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ унинг трансфер нархи жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. “Шаҳарликлар” ўйинчи учун камида 70 миллион евро талаб қилади, шу сабабли Германия чемпионлари музокараларга киришишдан олдин ўз таркибидан қайсидир футболчини сотиб юборишига тўғри кеалди.
“Манчестер Сити” эса Гвардиол билан хайрлашишни истамаяпти, клуб унга аллақачон янги шартнома таклиф қилинган. Марказда ҳам, қанотда ҳам ўйнай оладиган универсал ҳимоячи Англияга келишидан олдин “РБ Лейпциг” шарафини ҳимоя қилган.
Жорий мавсумда Йошко Гвардиол оғир жароҳатга йўлиққанидан кейин Хосеп Гвардиола жамоада янги марказий ҳимоя жуфтлигини ташкил қилиб, бу ўринда Абдуқодир Ҳусанов ва Марк Гехи хизматидан фойдаланмоқда.