Арье Найер CNN телеканалига берган интервьюсида аввалига Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларини геноцид деб ҳисобламаганини, аммо ҳозир фикридан қайтганини билдирди.
"Менинг позициям ўзгарди, чунки Исроил Ғазога инсонпарварлик ёрдами келишига тўсқинлик қиляпти. Бунинг асосий қурбонлари ҲАМАС жангарилари эмас, балки болалардир", — дея тушунтирди Найер.