Ҳормуз бўғозида танкер ҳужумга учради.
Бу ҳақда Буюк Британия денгиз савдо операциялари бошқармаси (UKMTO) маълум қилган.
"UKMTO Ҳурмуз бўғозидаги ҳодиса ҳақида хабар олди. Текширилган манбанинг маълум қилишича, танкерга номаълум снаряд келиб урилган", — дейилади идора баёнотида.
Қайд этилишича, ваколатли органлар ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
"Кемаларга ҳаракатланиш пайтида эҳтиёт чораларини кўриш ва ҳар қандай шубҳали ҳаракатлар ҳақида UKMTO'га хабар бериш тавсия этилади", — дея таъкидлади идора.