Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳоланднинг "Манчестер Сити"даги маоши миқдори маълум бўлди

Ҳоланднинг "Манчестер Сити"даги маоши миқдори маълум бўлди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Манчестер Сити” билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди, деб хабар беради ESPN.

Манбага кўра, норвегияликнинг инглиз клубидаги маоши йилига 23 миллион еврони ташкил қилади. “Шаҳарликлар” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳам худди шундай маош олади. Трансферни якунлаш учун «Манчестер Сити» июн ойигача Ҳоландни 75 миллион еврога сотиб олиши керак.

21 ёшли Ҳоланд жорий мавсумда Дортмунднинг “Боруссия” клуби сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 09:47 07.05.2022. Ўқилди: 4703 марта. Фикрлар сони: 15 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!