Marca нашри Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг келажаги ҳақида материал чоп этди.
Матнда айтилишича, 21 ёшли норвегиялик футболчининг бўлажак клуби у учун 400 миллион еврогача сарфлаши керак.
Бу суммага форварднинг трансфери, унинг 2027-йилгача бўлган шартномаси бўйича маоши, шунингдек, футболчининг отаси ва агенти Мино Райола учун тўловлар киради.
Жорий мавсумда Ҳоланд “Боруссия” сафида 13 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.