Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 343 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Маваси ҳудуди, Жабалия лагери, Рафаҳ ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Кун давомида 3 та қирғин содир бўлди, 40 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 41118 киши шаҳид бўлди.
▪️Қаршилик жангчилари Рафаҳда “Меркава” танкини портлатиб юборди.
▪️Ғарбий Соҳилда Тулкарм ва Тубасда шиддатли жанглар кетмоқда. 4 киши шаҳид бўлди.
Исроил ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар ва атрофидагиларга Ғазони хавфсиз тарк этиш таклифини берди. Шунингдек, оташкесим эвазига ҲАМАС ҳарбий фаолиятларини тўхтатиш таклиф қилинди.
▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ливан жанубидаги Набатия ҳудудида босқинчилар томонидан уюштирилган ҳужумда 3 киши ҳалок бўлди, 3 киши яраланди.
▪️Ҳизбуллоҳ Наҳал ҳарбий базаси ва босиб олинган Сафад шаҳрига йирик ҳужумлар уюштириб, шаҳарни электр энергиясисиз қолдирди.
▪️Европа Иттифоқи раҳбари: Дунё фаластинликларнинг ўз давлатига эга бўлишини талаб қилмоқда
▪️Ишғол матбуоти: Армия Ғазо шимолини ҳарбий зонага айлантириш масаласини кўриб чиқмоқда.
Исроилнинг i24NEWS канали: Яман (ҳусийлар) Исроилга қарши янги фронт очиш учун Сурия жанубига бир гуруҳ аскар юборди.