Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Ҳизбуллоҳ” аллақачон мағлуб бўлган

“Ҳизбуллоҳ” аллақачон мағлуб бўлган

бу ҳақда Исроил Мудофаа вазири Исраэл Кац маълум қилди.

Кацнинг сўзларига кўра, cентябр ойи охирида исроиллик ҳарбийлар томонидан “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг йўқ қилиниши Исроилнинг Ливан гуруҳига қарши курашдаги "мақсадига эришиш чўққиси" бўлган.

"Бизнинг вазифамиз бу ғалабанинг мевасини олиш учун босимни давом эттиришдир. Исроил Ливаннинг ички сиёсатига аралашишдан манфаатдор эмас, чунки Байрут етарлича сабоқ олди", — дея вазирнинг сўзларини келтиради Reuters.

Кац Ливан билан муносабатлар нормаллашишига, шунингдек, халқаро коалиция “Ҳизбуллоҳ”нинг сезиларли даражада заифлашганидан сиёсий мақсадларда фойдаланишига умид қилишини билдирди.

Киритилди: 16:42 11.11.2024. Ўқилди: 1471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!