Ҳиндистонга Россия нефти импорти камайишда давом этмоқда — Bloomberg.
Ҳиндистон нефт вазири Ҳардип Сингх Пури нашрга берган интервюсида Россиядан етказиб бериш ҳажми кунига 1,8 миллион баррелдан 1,3 миллион баррелгача камайганини ва бу кўрсаткич янада пасайиши мумкинлигини айтди.
Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон бир манбага қарамликни камайтириш мақсадида таъминот географиясини кенгайтириб, Канада ва Қўшма Штатларни ҳам ўз ичига олган 41 та давлатдан нефт импорт қилмоқда.