Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистонда трактор ҳовузга қулади, 26 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда трактор ҳовузга қулади, 26 киши ҳалок бўлди

Йўловчиларни олиб кетаётган тиркамали тракторнинг ағдарилиб, ҳовузга қулаши оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди.

NDTV телеканалининг якшанба кунги маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир, деб хабар беради ТАSS.

Ҳодиса шанба куни кечқурун Уттар-Прадеш штатининг Канпур туманида содир бўлган. Тиркамасида 50 га яқин одам бўлган трактор ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйган ва трактор сувга думалаб кетган. Қурбонларнинг барчаси маҳаллий ибодатхоналардан бирида диний маросимдан сўнг уйларига қайтаётган зиёратчилардир.

Жабрланганлар шифохонага етказилган, қутқарув ишларига полиция ва маҳаллий аҳоли жалб қилинган.

Уттар-Прадеш бош вазири Йоги Адитьянатҳ ўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, трактор тиркамаларидан одамларни ташишда фойдаланмасликка чақирган баёнот берди. У тиркамалар фақат юк ташиш учун ишлатилиши кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 22:52 03.10.2022. Ўқилди: 3180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!