Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистонда фоҳишалик расман касб деб эълон қилинди

Ҳиндистонда фоҳишалик расман касб деб эълон қилинди

Ҳиндистон Олий суди фоҳишаликни касб деб эълон қилди ва фоҳишаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қарор қилди, деб хабар бермоқда The Asian Age. Судьялар ҳайъати Конституцияга кўра, фоҳишалар ҳам бошқа одамлар каби яшаш ва қадр-қимматга эга бўлиш ҳуқуқига эга, деб қарор қилди.

Судьяларнинг таъкидлашича, жинсий алоқа билан шуғулланувчилар ижтимоий стигманинг оғирлигига дучор бўлишади, жамият томонидан нафратланадилар, шунингдек, полиция зўравонлигига дуч келишади.

Улар полиция ходимларига фоҳишаларнинг ҳуқуқларини ёдда тутиш, уларни маънавий ва жисмоний зўравонликка дучор қилмаслик, ҳар қандай жинсий фаолиятга мажбурламасликни буюрди. Судьялар, агар катталар розилиги билан жинсий алоқада бўлса, полиция жиноий иш очмаслиги кераклигига эътибор қаратди.

Бундан ташқари, полиция уларнинг жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик ҳақидаги шикоятларини эътиборсиз қолдирмаслиги керак. Жинсий зўравонлик қурбони бўлган ҳар қандай фоҳиша дарҳол тиббий ёрдам олиши керак, деди суд.

Шу билан бирга, ҳайъат болаларни онасидан фақат фоҳишалик билан шуғуллангани учун ҳеч ким ажрата олмаслигини таъкидлади. Бу қоида вояга етмаган шахс фоҳишахонада яшаса ҳам, лекин уларнинг фаолиятида иштирок этмаса ҳам амал қилади.

Суд қарорига кўра, ҳибсга олиш, рейдлар ва қутқарувлар пайтида оммавий ахборот воситалари қурбонлар ёки айбланаётган фоҳишаларнинг шахсини ошкор қилмаслиги керак. Медиа Кенгаши телевизион каналларда жинсий алоқа билан шуғулланувчиларнинг шахсини ошкор этувчи фотосуратларни кўрсатишни тақиқлаши керак.

Ҳиндистонда фоҳишалик қонуний ҳисобланади.

Киритилди: 11:20 28.05.2022. Ўқилди: 12063 марта. Фикрлар сони: 30 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!