Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистонда фармацевтика заводи портлади

Ҳиндистонда фармацевтика заводи портлади

Ҳиндистон жанубидаги Телангана штатидаги Sigachi Industries компаниясига тегишли фармацевтика заводида портлаш содир бўлди.

Портлаш оқибатида 36 киши ҳалок бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш қуритиш мосламасида ҳарорат кескин ошиши туфайли содир бўлган.

Вайроналар остида бир неча ишчи қолган бўлиши эҳтимоли бор. Фавқулодда вазият вақтида заводда жами 150 киши бўлган.

Қайд этилишича, портлаш оқибатида бино бутунлай қулаб тушган. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳодиса муносабати билан ҳамдардлик билдириб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва жабрланганларга моддий товон пули ваъда қилган.

Компания ускуналар ва конструкцияларга зарар етказилгани сабабли фабрика ишини 90 кунга тўхтатганини эълон қилди.

Киритилди: 22:30 01.07.2025. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!