Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистонда 600 мингдан ортиқ Калашников автомати ишлаб чиқарилади

Ҳиндистонда 600 мингдан ортиқ Калашников автомати ишлаб чиқарилади

Ҳиндистон Россия билан мамлакатда 600 минг донадан ортиқ Калашников АК-203 автоматларини ишлаб чиқариш тўғрисида шартнома имзолади, деб хабар қилди Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев.
Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон россиялик ҳамкорлар ёрдамида қурол ишлаб чиқариш бўйича малака олади.

АК-203 хорижий автоматлардан қолишмайди ва ҳатто кўп жиҳатдан улардан ошиб кетади.
2019 йил март ойида Россия президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакат шимоли-шарқидаги “Корва” қурол-яроғ заводида АК-203 автоматларини ишлаб чиқариш бўйича янги қўшма корхона очилишини эълон қилди. Россиянинг Калашников концерни Indo-Russian Rifles Private Limited акцияларининг 42 %га, яна 7,5 % Рособоронэкспортга тегишли. Акцияларнинг назорат пакети (50,5%) давлатнинг ўзида қолди.
Куни кеча Ҳиндистон Россия билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича бир қатор шартномалар имзоланди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Ражнатх Сингх Россия мудофаа вазири генерал Сергей Шойгунинг Нью-Деҳлига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Киритилди: 13:25 07.12.2021. Ўқилди: 1665 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!