Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистон: “Ядровий қуролни биринчи бўлиб ишлатмаймиз. Келажакда нима бўлиши – вазиятга боғлиқ”

Ҳиндистон: “Ядровий қуролни биринчи бўлиб ишлатмаймиз. Келажакда нима бўлиши – вазиятга боғлиқ”

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Ражанатх Сингх Твиттердаги саҳифасида унинг мамлакати ядровий қуролни биринчи бўлиб қўлламаслигини, бироқ келажакда нима бўлиши вазиятга боғлиқлигини ёзди.

Сингхнинг баёноти Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтга тўғри келди.

Ҳиндистон ҳукумати 5 август куни Жамму ва Кашмир штатини кенг мухториятдан маҳрум этиш ҳақидаги қарор қабул қилди. Жамму ва Кашмир Ҳиндистонда аҳолисининг аксарини мусулмонлар ташкил этувчи ягона штат ҳисобланади. Покистоннинг таъкидлашича, Жамму ва Кашмир билан боғлиқ масалаларни Ҳиндистон бир томонлама ҳал қила олмайди, чунки уларни халқаро миқёсда муҳокама этиш зарур.

Ҳиндистоннинг бу қарорини Покистон кескин қоралади. Ҳар икки давлат чегараларига қўшинларни келтиришга киришди. Ҳиндистон ва Покистон шу пайтгача Кашмир учун уч марта уришган.

Manba: azon. uz

Киритилди: 22:00 18.08.2019. Ўқилди: 1272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!