ОАВ маълумотларига кўра, апрел ва май ойларида Ҳиндистон томонидан тақиқланган маҳсулотлар (микрочиплар, схемалар ва дастгоҳлар) экспорти 60 миллион доллардан ошган, бу жорий йилнинг ўтган ойларига нисбатан тахминан икки баробар кўпдир. Июль ойида экспорт ҳажми 95 миллион долларга кўтарилди.
Bloomberg журналистларининг қайд этишича, “Украина иттифоқчиларини норози қилаётган энг муҳим жиҳат масалани кўтараётган элчилар ҳиндистонлик ҳамкасбларидан жавоб олмаётганлигидир. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу статистик маълумотларга изоҳ бериш сўралганда жавоб бермади.