Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистон халқаро авиарейсларга қўйилган тақиқни 30 сентябргача узайтирди

Ҳиндистон халқаро авиарейсларга қўйилган тақиқни 30 сентябргача узайтирди

Ҳиндистонда халқаро авиарейсларнинг тўхтатилиши 30 сентябрга қадар узайтирилди, дея хабар берди мамлакат фуқаролар авиацияси бош бошқармаси.
Ушбу тақиқ пандемия туфайли ўтган йилнинг март ойидан буён амал қилмоқда.

Аммо бу Ҳиндистон билан Бирлашган Aраб Aмирликлари ўртасидаги рейсларга таъсир қилмаслиги айтилмоқда.

Қайд этилишича, август ойи бошида Ҳиндистонда минглаб фуқаролар саёҳат билан боғлиқ қоидалар юмшатилгач, Дубайга қайтиш учун чипталарни брон қилишга шошилган эди. Боиси, мамлакатда COVID-19 инфекциясини юқтириш ҳолатлари ошиб кетди.

Мазкур қоида эълон қилинишидан олдин Ҳиндистон ва БAA ўртасида ҳар ҳафта 300 га яқин авиарейслар амалга оширилган.

Хабарларга кўра, хорижий давлатлар билан режалаштирилган рейслар “ваколатли орган томонидан танланган йўналишлар бўйича” алоҳида-алоҳида амалга оширилади.

– Аммо махсус юк рейслари ва келишувда бўлган давлатлар билан икки томонлама шартномалар бўйича парвозлар ўз ишини давом эттиради, – дейилади бошқарма баёнотида.

Таъкидлаш керак, Ҳиндистон БAA, Баҳрайн, Кувайт, Қатар, Сейшел ороллари, Танзания ва Шри-Ланка билан парвозлар тўғрисида икки томонлама шартномаларга эга.

Киритилди: 22:24 30.08.2021. Ўқилди: 1696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!