Ҳиндистон Россия президенти Владимир Путин ва америкалик ҳамкасби Доналд Трамп ўртасида Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича учрашув ташкил этишда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Россиядаги элчиси Винай Кумар Валдай халқаро мунозара клубининг Россия-Ҳиндистон конференцияси чоғида айтиб ўтди .
“Ҳиндистон керак бўлса, бу жараёнга кўмаклашишга тайёр”, — деди элчи журналистнинг Ню-Деҳли Путин ва Трампнинг эҳтимолий учрашуви учун платформа тақдим этишга тайёрми ёки йўқми деган саволига.
Кумар, шунингдек, Ҳиндистон Россия-Америка муносабатларини нормаллаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, "жаҳон саҳнасидаги бундай асосий ўйинчилар ўртасида мулоқот зарур".