Ҳиндистон Олий суди ракхайнлик мусулмон роҳинжалар депортациясини тўхтатишни рад этди.
HindustanTimes хабарида айтилишича, Олий суд адвокат Прашант Бхушаннинг етти нафар роҳинжани Ҳиндистонда қолдириш ҳақидаги талабини қабул қилмаган. Ҳиндистонга 2012 йилда ноқонуний йўллар билан келган бу роҳинжалар Мьянмага депортация қилинади.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Олий суднинг мазкур қарори халқаро қонунларга зид эканини айтмоқда. Чунки роҳинжаларнинг Мьянмада зулмга учраш эҳтимол бор.
Manba: azon.uz