Бугун 2 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистон компаниялари Ўзбекистон фармацевтика бозорига қизиқиш билдирди

Ҳиндистон компаниялари Ўзбекистон фармацевтика бозорига қизиқиш билдирди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга амалий сафари давомида Ўзбекистон – Ҳиндистон бизнес форумида қатнашди.

Форумда Ҳиндистоннинг 20 дан ортиқ компанияси иштирок этди.

Форум доирасида, делегация аъзолари кенг кўламли музокаралар ўтказиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ўзбекистон фармацевтика соҳасига инвестиция киритиш афзалликлари, чет эллик инвесторлар учун берилаётган имтиёзлар тўғрисида ва "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳақида батафсил маълумот берди.

Агентлик матбуот хизмати хабарига кўра, делегация аъзолари "Hetero Labs Limited" компанияси заводида ҳам бўлди. Компания Ўзбекистон фармацевтика бозорига қизиқиши катталиги ва маҳаллий ишлаб чиқазувчилар билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

"Hetero Labs Limited" – Ҳиндистоннинг бешта йирик фармацевтика компанияларидан бири бўлиб, дунё бўйлаб 38 та ишлаб чиқариш заводига эга ва 145 мамлакатда фаолият олиб боради.

Мезбон томон келгусида кластер фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар қилиш учун Ўзбекистонга таклиф қилинди.

Киритилди: 13:03 28.06.2024. Ўқилди: 472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!