Ҳинд океанида 5,7 магнитудали зилзила қайд этилди.
АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотига кўра, ер силкиниши Тошкент вақти билан соат 01:54 да кузатилган.
Зилзила эпицентри Жанубий Африка Республикасининг Гебеха (Порт-Элизабет) шаҳридан 1669,4 километр узоқликда жойлашган.
Зилзила ўчоғи тахминан 10 километр чуқурликда бўлган.