Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ҳегсет: Эроннинг янги олий раҳнамоси майиб бўлган

Ҳегсет: Эроннинг янги олий раҳнамоси майиб бўлган

АҚШ расмийси Пит Ҳегсетнинг айтишича, Эроннинг эҳтимолий янги олий раҳнамоси сифатида тилга олинаётган Мужтабо Хоманаий майиб бўлгани ҳақида маълумотлар бор.

Ҳегсетнинг таъкидлашича, Хоманаий омма олдида деярли кўриниш бермайди ва унинг юз қиёфаси шикастлангани айтилмоқда. Шу сабабли у жамоатчилик олдида чиқиш қилишдан қочаётгани қайд этилган.

Мужтабо Хоманаий — Эроннинг олий раҳнамоси Али Хоманаийнинг ўғли ҳисобланади ва мамлакат сиёсий доираларида таъсирли шахслардан бири сифатида кўрилади. Айрим таҳлилчилар уни келажакда Эрон раҳбариятида муҳим роль ўйнаши мумкин бўлган шахс сифатида баҳоламоқда.

Киритилди: 21:31 13.03.2026. Ўқилди: 418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!