Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳашаматли ва антиқа: Приянка Чопранинг тўйи нима билан эсда қолди? (фото)

Ҳашаматли ва антиқа: Приянка Чопранинг тўйи нима билан эсда қолди? (фото)

Ҳиндистонлик актриса ва собиқ “Дунё гўзали” Приянка Чопра Ник Джонасга турмушга чиқди. У ўз мухлислари билан тантана фото-суратлари билан ўртоқлашди.

Анъанага кўра, ҳашаматли тантана Мумбаи шаҳридаги келин уйида бўлиб ўтди. Унга 200 дан ортиқ меҳмонлар таклиф қилинди. 25 ёшли Ник Джонаснинг АҚШ меҳмонлари Приянка ота-онасининг уйида жойлашдилар. “Дунё гўзали” танлови ғолиб ушбу байрамга бир нечта либосларни тайёрлади.

36 ёшли Приянка асосий тўй либоси -  оқ рангда, ярим очиқ ва марварид билан безатилган Ralph Lauren либоси бўлди.  

Чопра бошини 25 метрли ажойиб оқ тўй либос пардасини бир неча киши кўтариб кетди. Келин кўриниши мафтункор маликани ўзи бўлди.

Анъанавий ҳинд маросимида Приянка лехенгу-чоли – ҳашаматли миллий қизил либосни қийди. Келин тилладан ясалган маржонни тақиб олган.

Ник ҳам куёв миллий ҳинд либосини кийган.

Кечки базмда эса келин ҳинд услубдаги кўплаб қимматбаҳо тошлар билан безатилган либосда пайдо бўлди.

Унинг сочлари оқ гул билан безатилган. Қулоқларида ноёб тошли сирғаларни, бўйнида ҳашаматли маржонларни тақиб олган.

 

Киритилди: 09:44 07.12.2018. Ўқилди: 5821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!