АҚШ вице-президенти Камала Харрис Демократик партиядан энг юқори ҳукумат идораси учун курашда иштирок этишга қарор қилганидан бери сайлов кампанияси учун 200 миллион доллар йиғди . Бу ҳақда унинг сайловолди штаб-квартираси Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Аниқлик киритилишича, унинг сайловолди ташвиқотига хайрия қилинган маблағнинг 66 фоизи биринчи марта хайрия қилганлар ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, штаб акцияга 170 минг янги кўнгилли жалб қилингани ҳақида хабар берди.