Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳаром луқма юқмайди: бухоролик қонунбузар қўлга тушди

Ҳаром луқма юқмайди: бухоролик қонунбузар қўлга тушди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Шофиркон туман суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, туман судининг раиси Ж. Жуманиёзовнинг раислигида текин бойлик орттиришни кўзлаб жиноят содир қилган Д. Ж. га нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Воқеа қуйидагича содир бўлган. Д. Ж. 2019 йил 25 июнь куни тахминан соат 2100 ларда Шофиркон туман “Тинчлик” МФЙ, “Саврак” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Б. Ю. ни уйининг орқа томонида жойлашган молхонасига ғайриқонуний равишда кириб, молхонада турган фуқаро Б. Ю. га тегишли баҳоси 5 000 000 сўм бўлган бир бош сигирини яширин равишда ўғирлаб олиб, ходиса жойидан яширинган.

 Бундан ташқари, Д. Ж. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, 2019 йил 25 июнь куни тахминан соат 2300 ларда Шофиркон туман “Тинчлик” МФЙ, “Катта Саврак” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро И. Т. ни уйининг орқа томонида бўлган экин ери майдонида боғлиқ ҳолда турган фуқаро И. Т. га тегишли баҳоси 4 500 000 сўм бўлган бир бош сигирини яширин равишда ўғирлаб олиб, ходиса жойидан яширинган.

Дастлабки тергов органи томонидан Д. Ж. нинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси         2-қисми “г” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган.

 Бироқ,  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 33-моддасида “Ушбу кодекс махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта моддасининг турли қисмларида назарда тутилган, жавобгарликка тортиладиган икки ёки бир неча жиноий қилмишни содир этиш, агарда улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, жиноятлар мажмуи деб топилиши, агар шахс содир этган қилмишида ушбу Кодекс Махсус қисми айнан бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд бўлса, у модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича жавобгарликка тортилиши” кўрсатилганлигини инобатга олиб, Д. Ж. ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топиб, унга шу моддага асосан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан Д. Ж. нинг 2019 йил 27 июндан 2019 йил  8 октябрга қадар қамоқда сақланган ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, ўташ учун 2 йил 8 ой 19 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин.

 

Ж. Жуманиёзов,

жиноят ишлари бўйича

Шофиркон туман суди раиси

Киритилди: 14:24 25.11.2019. Ўқилди: 1811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!