UFС ўрта вазн тоифасида иштирок этаётган машҳур чечен жангчиси Ҳамзат Чимаев UFС президенти Дана Уайтга ўрта вазн тоифасида собиқ UFС чемпиони австралиялик Роберт Уиттакер билан бўладиган жангида раундлар сонини кўпайтиришни таклиф қилди.
“10 роунд қилайлик! Тарихда биринчи марта! Келинг, буни амалга оширайлик Дана Уайт”, - деб ёзади Чимаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамзат Чимаев ҳозирга қадар мағлубиятга учрагани йўқ, унинг фаолияти 13 та ғалабадан иборат. Бундан аввал UFС 294 турнирининг асосий жангида Чимаев ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFС чемпиони Камару Усмонни мағлуб этганди.