Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Англиянинг Манчестер шаҳрида пара таеквондо бўйича Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида Туркия, Сербия ва Буюк Британия вакилларига қарши баҳс олиб борган ҳамюртимиз Асадбек Тоштемиров якунда делегасиямиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.
Қайд этиш лозимки, вакилимиз ушбу натижадан сўнг, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун 15 рейтинг очкосига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча аёллар ўртасида Гулжаной Наимова олтин медални қўлга киритган эди.