Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ҳалок бўлган Эрон расмийлари сони ортмоқда

Ҳалок бўлган Эрон расмийлари сони ортмоқда

Эрон давлат телевидениеси Эроннинг етти нафар юқори мартабали амалдори ҳалок бўлганини маълум қилди.

* Муҳаммад Пакпур - Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал-майор

• Амир Али Ҳожизода — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳаво-космик кучлари қўмондони;

• Али Шамхоний — Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи, Хоманаий маслаҳатчиси;

• Ҳусайн Салами — хавфсизлик йўналишидаги юқори лавозимли амалдор;

• Ҳасан Жалолий — ҳаво мудофааси кучлари қўмондони;

• Муҳсин Фахризода — мудофаа инновациялари ташкилоти раҳбари

• “ал-Анбия” штаби разведка бошқармаси раҳбари (исми очиқланмаган).

Охирги маълумотларга кўра, Исроил ва АҚШ ҳужумлари натижасида Эронда 201 киши ҳалок бўлган, яна 747 киши жароҳатланган.

Хабар берилишича, Теҳронга ракета ҳужумлари пайтида Али Хамонаийнинг куёви, келини, шунингдек, қизи ва набираси ҳалок бўлган.

Айни дамда Эрон ҳукумати чақириғи билан кўчаларга чиққан минглаб одамлар: “Исроил ва Америкага ўлим” деб ҳайқиришмоқда.

Киритилди: Бугун 08:25. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!