Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳакан Фидан: Дунёнинг асосий қадриятлари Украина ва Ғазода мисли кўрилмаган таҳдид остида

A A A
Ҳакан Фидан: Дунёнинг асосий қадриятлари Украина ва Ғазода мисли кўрилмаган таҳдид остида

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан 15-май куни Анталияда бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирларининг норасмий йиғилиши муҳим ва ўз вақтида бўлганини айтди: “Чунки иттифоқимиз ҳимоя қилаётган тинчлик ва барқарорликнинг энг асосий қадриятлари Украина ва Ғазода мисли кўрилмаган таҳдид остида”.

Вазир Фидан, Анталияда бўлиб ўтган НАТО Ташқи ишлар вазирларининг норасмий йиғилишида ҳамкасблари шарафига Сиде археологик мажмуасида уюштирилган кечки зиёфатда сўзлади.

У НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви муносабати билан ҳамкасбларини шу ерда меҳмон қилганидан жуда мамнун эканлигини таъкидлаб, меҳмонларга иштироки учун миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: 13:24 15.05.2025. Ўқилди: 452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!