Хабарингиз бор, енгил вазн тоифасида Ҳабиб Нурмагомедов UFC камарини ҳимоя қилди. Лас-Вегасдаги жангда россиялик жангчи Конор Макгрегор устидан ғалаба қозонди.
Нурмагомедовнинг иккинчи раундда Макгрегорга нима дегани маълум бўлди. Конор ўзига йўлланган зарбадан мувозанатини йўқотгач, Ҳабиб: “Кел, ҳозир гаплашиб оламиз”, дея бақирган.
Эслатиб ўтамиз, жангнинг тўртинчи раундида Ҳабиб бўғиш услубини қўллади ва Конор муддатидан аввал таслим бўлди.