Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Гвинея президенти “Спутник V” билан эмланди

Гвинея президенти “Спутник V” билан эмланди

Гвинея президенти Алфа Конде коронавирусга қарши “Спутник V”  Россия вакцинаси билан эмланди.

Бу ҳақда “Guinéenews” телеканали хабар қилди, деб ёзмоқда "sputniknews-uz.com".

Гвинея Москвадан “Спутник V” вакцинасининг 55 та намунасини олган. Аввалроқ мамлакатда 19 нафар юқори лавозимли амалдор, жумладан, мудофаа вазири эмланганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Гвинеяда 14 мингдан зиёд киши COVID-19 билан касалланган. Шулардан 13,3 мингдан зиёд тузалиб кетган. Жами 81 бемор коронавирусдан вафот этган.

Киритилди: 20:44 17.01.2021. Ўқилди: 1581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!