Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Гвардиола - "Реал"га қарши камбэк ҳақида: "Бу ҳали ҳеч кимнинг қўлидан келмаган"

Гвардиола - "Реал"га қарши камбэк ҳақида: "Бу ҳали ҳеч кимнинг қўлидан келмаган"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши бўладиган жавоб ўйини ҳақидаги саволга жавоб берди. "Қаймоқранглилар" Федерико Вальверденинг хет-триги эвазига "Сантьяго Бернабеу"да 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Жавоб учрашуви 17 март куни бўлиб ўтади.

"Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида "Реал"га қарши 0:3 ҳисобидан сўнг вазиятни ўнглаш... Бу ҳали ҳеч кимнинг қўлидан келмаган. Мен вазият қанчалик мураккаб эканини тушуниб турибман. Биринчи ўйин натижаси ҳақиқатан ҳам жуда, жуда ёмон. Бироқ бизда яна 95 дақиқа бор. Кўрамиз", – дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтиради City Report нашри.

Бугун "шаҳарликлар" Премьер-лига доирасида "Вест Хэм" билан куч синашади.

Киритилди: Бугун 10:51. Ўқилди: 370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!