"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола таътил ҳақида гапирди. Шанба куни "шаҳарликлар" Премьер-лиганинг 17-турида ўз уйида "Вест Хэм"ни мағлуб этди (3:0). "Ноттингем Форест"га қарши навбатдаги ўйин бир ҳафта ўтиб - 27 декабрь куни бўлиб ўтади. Футболчилар ва мураббийлар дам олишлари мумкин.
"Рождествода Барселонага жўнаб кетаман. Сизларга ҳам у ерга боришни тавсия қиламан - у ерда ажойиб таомлар бор!" - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Hayters ТВ.
"Манчестер Сити" 37 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда ва пешқадам "Арсенал"дан 2 очко ортда қолмоқда.