Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ғузорлик фермерлар ёмғирлатиб суғориш техникасидан фойдаланишмоқда

Ғузорлик фермерлар ёмғирлатиб суғориш техникасидан фойдаланишмоқда

Президентимиз Қашқадарёга ташрифларида экинларни сув билан таъминлаш масаласи йилдан йилга тобора қийинлашиб бораётганлиги ва бу муаммо Қашқадарё учун долзарб эканлигини таъкидлаб, қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш бўйича топшириқлар берилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш ва сувни иқтисод қилиш мақсадида Ғузор туманидаги фермерлар ғалла майдонларини ёмғирлатиб суғоришни бошлаб юборишган.

Хусусан, тумандаги “Навоий” ҳудудида фаолият олиб бораётган "Нодирбек Саидов" фермер хўжалиги ғалла майдонини замонавий сув тежовчи технологиялар ёрдамида ёмғирлатиб суғоришни мақсад қилиб, қувур ва ускуналарни ўрнатишни бошлади.

Киритилди: 12:01 28.03.2024. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!