Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов ўз аризасига кўра, эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, фидойи хизматлари учун вилоят ҳокими С.Бобоқуловга раҳмат айтиб, саломатлигини тиклаб тез орада ишга қайтишига тилак билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳоким Саъдулла Бобоқулов соғлигида муаммо борлиги учун бир муддат вақтинчалик таътилга чиққанди.